Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар ўнталигидан жой олди
“Mastercard” молия ташкилоти ва “CrescentRating” агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар қаторидан ўрин олди.
17 октябрь куни Сингапурда ўтказилган “Halal in Travel Asia” саммити доирасида эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо мамлакатлар орасида хавфсизлик ва диний бағрикенглик бўйича юқори ўринни эгаллаган мамлакатлар ўнталигидан жой олган.
Қатар, Уммон, Бруней, Туркия, БАА, Кувайт ва Мальдив давлатлари рўйхатнинг юқори ўринларини эгаллаган. Ўзбекистон ушбу рўйхатнинг саккизинчи ўрнидан жой олган бўлса, Индонезия ва Малайзия ундан кейинги ўринларда жойлашди.
“Muslim Women in Travel 2019” ҳисоботи мусулмон аёллар саёҳатига оид жаҳон миқёсидаги илк тадқиқот бўлиб, унда асосан Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан 3300 нафар мусулмон аёл иштирок этган.
Ҳисоботга кўра, мусулмон аёллар саёҳати жаҳон туризм бозорида энг тезкор ривожланаётган сегментлардан ҳисобланади. Мусулмон ўлкалардаги аёлларнинг даромадлари ошиб бораётгани ва уларнинг таълим даражаси юқорилаётганлиги уларни саёҳатга чиқишга ундамоқда, дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
16:19 / 31.08.2024
Италияда сайёҳлар учун кунлик солиқ 25 еврогача оширилиши мумкин
14:26 / 23.08.2024
Буюк Хитой деворида сайёҳларга дронлар билан овқат етказиш хизмати йўлга қўйилди
18:42 / 31.01.2023