Ўзбекистонда мигрантлар манфаатлари қонунийлаштирилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин кечди.
Қонунчилик палатаси хабарига кўра, қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасига келиб тушганидан бери масъул қўмитага уни жойларда халқ, жамоатчилик, мутахассислар, экспертлар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш вазифаси топширилди. Лойиҳа сиёсий партиялар фракцияларида ҳар томонлама муҳокама қилинди.
Мажлисда таъкидланганидек, президентнинг 2019 йил 17 январдаги фармонига асосан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳанинг яратилишига бир нечта объектив сабаблар туртки бўлган. 1998 йилда қабул қилинган амалдаги қонун меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолати ва воқеликни акс эттирмаслиги айтилади. Меҳнат ва бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни, долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилган амалдаги нормалар қарийб яроқсиз ҳолга келган. Қолаверса, меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги воситалари, хусусан, тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш ва ишсизларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш, иш стажини ҳисобга олишда янги ахборот тизимларидан фойдаланиш кабилар борасида қонунчилик реал ҳаётдан ортда қолаётган эди.
Қонунда бандлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг молиявий воситалари ҳисобланган Жамоат ишлари жамғармаси, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси каби тузилмалар фаолияти аниқ-тиниқ белгилаб берилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳасининг асосий хусусияти ва ажралиб турадиган жиҳати, у тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалардан ташкил топган. Яъни, лойиҳа 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси президентининг 12 та фармон ва қарорида, Вазирлар Маҳкамасининг бандлик ва меҳнат бозорини тартибга солиш, меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича қабул қилинган 40 дан зиёд меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқий нормаларни ўзида жамлаган.
Мавзуга оид
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
13:23 / 09.04.2024
Депутатлар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди
15:29 / 27.02.2024