Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми маълум бўлди
Фото: KUN.UZ
2019 йилнинг январь - сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 156,6 трлн сўмни ташкил қилди.
Давстатқўм маълумотларига кўра, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 151,8 трлн сўмни, ўрмон хўжалиги – 4,05 трлн сўмни, балиқ хўжалиги – 734,9 млрд. сўмга тенг бўлди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лар умумий ҳажмининг 96,9 % деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар, 2,6 % - ўрмон хўжалиги, 0,5 % - балиқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади.
2019 йилнинг январь – сентябрь ойларида ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Самарқанд (21,3 трлн сўм) ва Андижон (16,7 трлн сўм) вилоятларига тўғри келмоқда. Аксинча, кам ҳажмга эга ҳудудлар жумласига Қорақалпоғистон Республикаси (4,8 трлн сўм), Сирдарё (5,3 трлн сўм) ва Навоий (7,01 трлн сўм) вилоятларини келтириб ўтиш мумкин.
Хусусан, юқори ўсиш суръатлари Фарғона вилоятида, Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кузатилди. Бухоро, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида эса аксинча ўсиш суръатлари пастлиги кузатилди.
Республиканинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажмида Самарқанд вилоятининг улуши 13,6 % ни ташкил этди ва ҳудудлар бўйича етакчилик қилмоқда, Андижон ва Тошкент вилоятлари мос равишда 10,7 % ва 9,9 % кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллади. Энг кам улуш Қорақалпоғистон Республикаси (3,1 %), Сирдарё (3,4 %) ва Навоий (4,5 %) вилоятларида қайд этилди.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026