Жамият | 11:07 / 22.10.2019
5943
2 дақиқада ўқилади

Салкам 2 килограмм заргарлик буюмларининг олиб кирилиши фош қилинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхона ходимлари заргарлик буюмларини мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, фуқаро А.С. қўл сумкаларининг турли бурчакларига зарқоғозга ўраб жойлаштириб, умумий қиймати 38,5 миллион сўмлик 1924,62 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга урингани аниқланди.

Яна бир ҳолат “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.Г.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 3,3 миллион сўмлик, оғирлиги 109 грамм бўлган кумуш ва тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб кираётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид