Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилмоқда
Тўртта катта юк автомобили «Фороб» (Ўзбекистоннинг «Олот») чегара пункти орқали Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида қатнамоқда, деб хабар беради «Хроники Туркменистана» (ХТ).
Уларнинг юк хатларига «Текшириш тақиқланади» деб ёзилган. Барча ҳужжатлар президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг опаси Гулнабат Довлетова томонидан имзоланган ва у раҳбарлик қиладиган Туркманистоннинг Қизил Яримой жамияти муҳри билан тасдиқланган. Қайд қилиш жоизки, бу ташкилотда катта юк автомобиллари йўқ, деб таъкидламоқда «ХТ».
Транспорт воситаларининг Ўзбекистонга нима олиб кираётгани ва у ердан нима олиб келаётгани туркманистонлик божхоначиларга, уларнинг Миллий Хавфсизлик Вазирлигидаги (МХВ) кураторига маълум эмас.
«Фороб» чегара пунктидаги божхона ходими сўзларига кўра, МХВ куратори ҳар қандай транспорт воситасини текширишга ҳақли. Аммо бу тўртта юк автомобили ёнига бормайди ва ҳеч кимни йўлатмайди.
«ХТ» хабарига кўра, «Дошўғиз» (Ўзбекистонда «Шовот») чегара пункти орқали ҳам Туркманистоннинг Ахал ва Болқонобод вилояти рақамлари остида бир қанча катта юк автомобилларининг қўшни давлатга қатнови йўлга қўйилган. Улар хусусий, шу жумладан хорижий фирмаларга тегишли бўлган Япониянинг Komatsu компанияси қурилиш техникасини, шунингдек цемент ва бошқа қурилиш материалларини Ўзбекистонга олиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026