Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Суриядаги ҳарбий амалиётдан мақсад нима эканини маълум қилди
Туркия Сурия шимолидаги ҳарбий амалиёт давомида ҳудудни жангарилардан тозалаш учун барча имкони бор ишни амалга оширади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар натижаларига кўра ўтказилган матбуот анжуманда айтиб ўтди.
“Жангарилардан тозаланган ҳудудларда бир миллионга яқин суриялик жойлаштирилади”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президенти “Тинчлик булоғи” ҳақида гапира туриб, Анқарага бировнинг ери керакмаслигини айтган.
“Суриянинг ҳудудий ва иқтисодий яхлитлигини сақлаб қолиш – биз қилаётган иш. Биз ўзгалар ҳудудларига кўз олайтирмаймиз, шу сабабли бу йўналишда барча қадамларни эҳтиёткорлик билан режалаштирамиз”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президенти 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчи партияси ва ИШИДга қарши амалиёт бошланганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026