Ҳонгконгда намойишлар бошланишига сабабчи бўлган талаба озодликка чиқди
У Тайвань ҳукуматига ўз ихтиёри билан таслим бўлмоқчи
Тайвань ҳукумати томонидан ўзининг ҳомиладор севгилисини ўлдиришда айбланаётган ва Ҳонгконг ҳукумати томонидан Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилишига сабабчи бўлган 20 ёшли талаба Чэнь Тунцзя қамоқхонада 18 ой ётганидан сўнг озодликка чиқди. У пул ювишда айбланиб ҳибсга олинганди, деб ёзади South China Morning Post.
Нашрнинг эслатишича, ушбу талаба ишидан сўнг қонунга киритилган ўзгариш Ҳонгконгда июндан бери тўхтамаётган намойишлар бошланишига сабаб бўлган.
Озодликка чиққан Чэнь Тунцзя ўлдирилган қизнинг оиласи ва Ҳонгконг аҳолисидан узр сўради. У содир этган жиноятига жазо олиш учун Тайвань ҳукуматига таслим бўлишини билдирди.
У энди тўғрилаб бўлмайдиган “даҳшатли хато”га йўл қўйганини айтди.
Ушбу талаба иши Ҳонгконг ва Тайвань ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлардаги бўшлиқни кўрсатиб берди – улар ўртасида экстрадиция тўғрисида келишув йўқлиги Чэннинг Ҳонгконгда эркин юришига сабаб бўлди. Ҳонгконг ҳукумати “Таъқибдан қочиб юрган гумондаги жиноятчилар тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилди ва бу орол аҳолисининг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Маҳаллий аҳоли ушбу норозилик ортидан намойишлар уюштириб, тартибсизликлар келтириб чиқарди ва намойишлар ҳали-ҳамон тўхамади.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024
Қиличбоз Париждаги олтин учун рекорд бонусга эга бўлди
14:47 / 11.06.2024