Жаҳон | 23:08 / 23.10.2019
5503
1 дақиқада ўқилади

Зеленский рада депутатларидан ёлғон детекторидан ўтишни талаб қилди

Украина президенти Владимир Зеленский олий раданинг молия, солиқ ва бож сиёсати масалалари бўйича қўмитаси аъзоларига ёлғон детекторида текширувдан ўтиш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Украина етакчиси ушбу депутатлар мажбурий тартибда полиграфдан текширувдан ўтишлари лозим, деб ҳисобламоқда. 

“Агар бу текширувда бирор депутат қўмитада овоз бериш учун пул олганининг кичик эҳтимоли ҳам аниқланса, бундай депутатлар билан коррупцияга қарши идоралар шуғулланиши керак бўлади”, деб аниқлик киритган Зеленский.

Зеленскийнинг таъкидлашича, адолатли ва ҳолис текширув йиғилиб қолган саволлардан қутулишга ёрдам беради. 

“Шунингдек, “масалаларни ҳал қилишда” шубҳали ёзишмалар олиб борган депутатга ҳам буни қўллаш керак. Агар шубҳалар тўғри бўлиб чиқса, биз бундай депутатлар билан хайрлашамиз”, деб таъкидлаб ўтган Зеленский.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид