Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда диктатор Франконинг жасади қайта кўмилди
Испаниянинг собиқ раҳбари, диктатор Франсиско Франконинг (1892-1975) жасади Мадриддаги Мингоррубио қабристонида қайта кўмилди.
Дафн маросимида Франконинг 22 нафар яқинигина иштирок этган. Аввалроқ мутахассислар Мадрид яқинидаги “Уруш қурбонлари водийси” мажмуасида дафн қилинган Франконинг жасадини эксгумация қилишган. 44 йил аввал диктатор дафн этилган тобутни ташқарига чиқариш учун қабрнинг устидаги 1,5 тонналик гранит плитани кўтаришга тўғри келган.
Жасад қабристонга вертолётда етказилган. Франконинг янги қабри 1998 йилда рафиқаси Кармен Поло дафн қилинган сағанада жойлашган.
Ҳокимият тепасига 2018 йилда келган социалистлар ҳукумати жасадни эксгумация қилиш таклифини маъқуллаган эди. Франконинг қариндошлари бунга қарши апелляция берган, аммо олий суд уларнинг даъвосини қаноатлантирмаган.
Диктаторнинг қабри фуқаролар урушида ҳалок бўлган 10 минглаб кишилар дафн этилган “Уруш қурбонлари водийси” номли улкан қабристонда жойлашган. Мадрид яқинидаги бу мозорни кўпчилик фашизмнинг ғалабасига аталган ёдгорлик, деб ҳисоблайди ва у ультра ўнг қарашга эга кишилар учун ўзига хос «зиёратгоҳ»га айланган. Бундан ташқари, Франко жангда ҳалок бўлмай, ўз ажали билан вафот этган.
Франко ҳокимиятга 1936-1939 йиллардаги фуқаролик уруши натижаларига кўра келган. У мамлакатни 1939 йилдан вафот этгунга қадар – 1975 йилгача бошқарган. Унинг вафотидан кейин мамлакатда монархия тикланган.
Франконинг ўлимидан кейин Испаниядаги сиёсий кучлар Франко даврини ўтмишга айлантириш бўйича келишувга эришган.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026