Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Жиззахда ажримлар сони кўпайган
Фото: 123RF
Ажримлар сонида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давстатқўм хабар берди.
2019 йилнинг январь-cентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 194,9 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 7,8 промиллени ташкил этди.
2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Қашқадарё (7,0 %), Хоразм (4,2 %), Самарқанд (3,4 %) ва Фарғона (2,1 %) вилоятларида кузатилди.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 23,6 мингта никоҳдан ажрашишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажрашиш коэффициенти 0,9 промиллени ташкил этди.
2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Самарқанд (8,8 %), Навоий (7,6 %) ва Андижон (6,9 %) вилоятларида кузатилди.
Ажримлар сонида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (8,8 %) ва Жиззах (3,9 %) вилоятига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026