Жаҳон | 22:22 / 24.10.2019
14712
1 дақиқада ўқилади

Украина Қримни қайтариш бўйича музокаралар бошлашни режалаштирмоқда 

Украина Қрим яриморолини мамлакат таркибига қайтариш бўйича Россия билан музокаралар ўтказишга тайёр.

Катерина Зеленко

Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Катерина Зеленко маълум қилган. 

Зеленконинг таъкидлашича, Россия 2014 йилда Украинага қарши халқаро жиноят содир этган. У Украина Қримни қайтаришда ёрдам берадиган ҳар қандай шаклдаги музокаралар ва норманд саммитига тайёрлигини қўшимча қилган. 

“Музокаралардан асосий мақсад Украинанинг Қрим республикаси ва Севастопол устидан суверенитетини тиклаш”, деб таъкидлаб ўтган ташқи ишлар вазирлиги вакили. 

2014 йил мартида Қримда референдум ўтказилиб, унинг натижаларига кўра яриморол Россиянинг ҳудудий қисмига, Севастопол эса федерал аҳамиятдаги шаҳрига айланган.

Украина бу референдумнинг натижаларини тан олмаслигини маълум қилган. 

Мавзуга оид