Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байкалорти ўлкасида аскар 8 хизматдошини отиб ташлади
Россиянинг Байкалорти ўлкасида ҳарбий ўз хизматдошларини ўққа тутди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигида хабар қилинди. Таъкидланишича, воқеа оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган. Тергов қўмитасида маълум қилинишича, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб Рамиль Шамсутдинов исмли оддий аскар қўлга олинган.
Воқеа 25 октябрда маҳаллий вақт билан соат 18.20да соқчилар алмашиши вақтида юз берган. Аскар ўз хизматдошларини табел қуролидан ўққа тутган. Яраланган 2 ҳарбий оғир аҳволда қолмоқда.
Хабарда таъкидланишича, аскар жиноятни “ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган шахсий сабаблар таъсирида асабий ҳолатда” содир этган.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлардан 2 нафари зобит, қолгани оддий аскар бўлган.
Тергов қўмитаси ушбу жиноят юзасидан қотиллик моддаси бўйича иш қўзғатган.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026