Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданияда аёл футболчилар ўйин вақтида ҳижоби ечилиб кетган рақиб футболчини тўсиб олишди (видео)
Иорданиянинг аёллар ўртасидаги футбол лигасининг “Шабаб ал-Ордон” ва “Амман” жамоалари ўртасида 2018 йилда ўтган учрашув ўйинда намойиш қилинган антиқа “фэйр-плей” сабабли жорий ҳафта ОАВ эътиборига тушди.
ESPN телеканалида жойлаштирилган учрашувдан видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кўплаб ижобий изоҳларига сабаб бўлди.
Ўйин вақтида бир жамоа футболчилари рақиб футболчисига қаршилик кўрсатиш вақтида тасодифан унинг ҳижобини ечиб юборишган. Шунда ҳижоби ечилиб кетган футболчи қиз тўхтаб, ҳижобини тўғрилай бошлаган. Ана шу пайт рақиб жамоанинг бирваракайига бир неча футболчиси унга ёрдамга келиб, уни қуршаб олиб, ҳижобини бамайлихотир тўғрилаб олгунча камералар ва томошабинлар нигоҳидан тўсиб туришган.
Таъкидланишича, Иорданияда ҳижоб кийиш мажбурий ҳисобланмайди.
Bigger than sports.
— ESPN (@espn) October 23, 2019
When a soccer player's hijab started falling off to reveal her hair, her opponents gathered around to provide cover while she fixed it. (via @JordanFA) pic.twitter.com/rSUxM0S5Xe
Футболчилар нима юз бергани ва бу рақиб қиз учун қанчалик муҳимлигини дарҳол фаҳмлашгани таҳсинга сазовор ҳолатдир. Фойдаланувчилар учрашув қизғин кечаётган бир паллада рақиб футболчисига ёрдам беришни ўйиндан устун қўйган футболчиларнинг бу чиройли ҳаракатини олқишлашган.
Мавзуга оид
20:35 / 16.06.2026
Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия - Марокаш ўйинига тайинланди
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
20:33 / 04.06.2026