Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда сайловчиларга совғалар берган вазир истеъфога чиқди
Иссу Сугавара шу йилнинг сентябрида Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири этиб тайинланган эди.
Фото: AFP/Getty Images
Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Иссу Сугавара сайлов қонунчилигини бузишда гумонланганидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Япония ОАВнинг хабарига кўра, вазир Токиода ўз сайловчиларига қиммат қовунлар, апельсинлар, треска икраси ва асалари сути ҳамда пул берган. Япон қонунларига кўра, сиёсатчилар сайловчиларга совға бериши тақиқланади.
Shukan Bunshun журналининг ёзишича, вазир яқинда вафот этган сиёсатчи тарафдори оиласига 20 минг иен (185 доллар) жўнатган.
Япония бош вазири Синдзо Абэ Сугаварани вазирликка тайинлагани учун жавобгар эканлигини айтди.
"Япон халқидан узр сўрайман", - деди у.
The Japan Times газетасининг қайд этишича, 57 ёшли Сугавара шу йилнинг сентябрида вазирликка тайинланган эди.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026