Жаҳон | 15:38 / 25.10.2019
14271
1 дақиқада ўқилади

Хитой жамоаси Хитойда ўтаётган Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларидан четлаштирилди

Фото: Zuma/ТАСС

Ҳакамлар текширув ўтказиб, хитойликларга томошабинлар ёрдам беришганини аниқлади. Улар фақат маҳаллий атлетларга маълум бўлган махсус белгилар орқали йўл кўрсатиб туришган.

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларидан хитойлик қатнашчилар четлаштирилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ўрта масофада спортча йўналиш топиш мусобақасида Хитой эркаклар жамоаси иккинчи, аёллар жамоаси эса биринчи, иккинчи ва тўртинчи ўринларни олди. Аммо мусобақада қатнашаётган олтита давлат мезбонлар ғирромлик қилганини билдирди.

Ҳакамлар текширув ўтказиб, хитойликларга томошабинлар ёрдам беришганини аниқлади. Улар фақат маҳаллий атлетларга маълум бўлган махсус белгилар орқали йўл кўрсатиб туришган.

Натижада Хитой жамоаси узоқ масофада ўтказиладиган мусобақалардан четлаштирилди.

Бутунжаҳон ҳарбий ўйинлари ҳарбий спортчилар ўртасида тўрт йилда бир марта ўтказилади. Биринчи марта мусобақалар 1995 йилда Римда ўтказилган.

Мавзуга оид