Жаҳон | 21:28 / 26.10.2019
5096
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Сурия шимоли-шарқини курд тузилмаларидан тозалашга ваъда берди

Фото: AP

Туркия етакчиси "Агарда Европа ўз ваъдасида турмаса, суриялик қочоқлар учун чегараларни очиб юбориш" билан таҳдид қилди

Агарда курдларнинг "Халқ мудофаа кучлари" тузилмалари ажратилган вақт ичида ўз жангариларини олиб кетмайдиган бўлса, Туркия Сурия шимоли-шарқини улардан тозалайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

"Биз Россия билан 340 км масофага чўзилган ҳудудни террорчилардан тозалашга келишиб олдик, сўнгра биргаликда қўриқлашга киришамиз. Агарда ҳудуд ажратилган 150 соат ичида террорчилардан тозаланмаса, бу ишга биз киришамиз", - деди у.

Эрдўған АҚШ курд тузилмалари Сурия билан чегарадан кетишига ваъда бергани, аммо амалда бундай бўлмаганини эслатди.

Эрдўған яна бир бор "Агарда Европа ўз ваъдасида турмаса, суриялик қочоқлар учун чегараларни очиб юбориш" билан таҳдид қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид