Жаҳон | 19:30 / 27.10.2019
6874
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ ҳарбийлари Қандаҳорда 30дан ортиқ жангарини йўқ қилди

Аввалроқ Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Фарёб вилоятида 50дан ортиқ толибларни йўқ қилгани ҳақида хабар қилинганди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида берган авиазарбалари натижасида “Толибон” ҳаракатининг камида 33 жангариси йўқ қилинди, саккиз жангари жароҳатланди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар берди.  

Агентликнинг хабарига кўра, авиазарбалар Маъруф ва Шоҳ Вали Қот туманларида берилган.

Шунингдек, агентлик толибларга таяниб жангарилар Қандаҳорда Америка ҳарбий автоколоннасига ҳужум қилгани ҳақида хабар қилди. Аммо Америка ҳарбийлари бу маълумотни тасдиқламади.

Аввалроқ Khaama Press агентлиги Афғонистон ҲҲК Фарёб вилоятида 50дан ортиқ толибларни йўқ қилгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид