Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш соддалаштирилди
Фото: Ebrahim Noroozi / AP
Бундай харидлар бўйича техник вазифалар энди экспертизадан ўтказилмайди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
Бу стратегик харидорлар (шу жумладан - «Dori-Darmon» АК) ва устав капиталида (фондида) стратегик харидорларнинг улуши бўлган юридик шахсларга тегишли. Умумий тартибда улар эквиваленти 50 минг АҚШ долларига тенг суммадан ортиқ бўлган суммадаги товарларни (ишлар, хизматларни) давлат томонидан харид қилиш учун техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш учун тақдим этишлари керак.
Мазкур ҳолда давлат томонидан харид қилиш предмети - Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган ва унинг ҳудудида тиббий мақсадларда қўллашга рухсат этилган:
• дори воситалари ва субстанциялари, иммунобиологик (вакциналар, зардоблар, анатоксинлар, аллергенлар) ва радиофармацевтик препаратлар;
• гомеопатик, диагностик ва стерилизация воситалари;
• тиббиёт буюмлари.
Нормада мажбурий шарт мавжуд: стратегик харидорлар ва уларнинг улуши бўлган субъектлар юқорида кўрсатилган препаратлар, воситалар ва буюмлар ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузишлари лозим.
Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимча киритилди.
Мавзуга оид
08:31 / 15.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
15:22 / 06.01.2026