Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказди
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда 2020 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинди.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш учун Қўшма демаркация комиссиясига киритиш тўғрисида келишувга эришилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Азизмамад Каримзода учрашув Баённомасини имзоладилар.
Келишувга кўра Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026