Трамп Зеленскийни Россия президенти деб айтиб юборди
АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленскийни Россия президенти деб юборди. Трамп буни Эндрюс авиабазасидаги нутқи давомида айтган, деб хабар берди “Украинская правда” нашри.
“Улар энди ошкор қилувчи [Трампнинг Зеленский билан суҳбатини ошкор қилган одам] ҳақида гапиришни исташмаяпти, чунки улар суҳбат матнини эълон қилишимни кутишмаганди. Мен уни эълон қилганимда, Шифф [АҚШ конгресси қуйи палатасининг разведка бўйича қўмитаси раҳбари Адам Шифф] докладини инкор этдим. Бундан ташқари, Россиянинг янги президенти, яхши одам, суҳбатда ҳеч нарса бўлмаганини айтганини биласиз. Унга босим бўлмаган. Умуман ҳеч нарса”, деб айтган Трамп.
Трампнинг бу хатосига журналистлар эътибор қаратишган. Трамп унинг импичментига олиб келиши мумкин бўлган вазиятга изоҳ бериб, Украина президенти билан “аъло даражадаги суҳбат бўлганини” эслатиб ўтган. Бироқ у Зеленскийга босим ўтказмаганини таъкидлаётиб, уни Россия президенти деб атаб юборган.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024