Арнольд Шварценеггер ва яна бир қанча юлдузлар ёнғинлар сабабли уйини тарк этишига тўғри келди
Калифорниядаги табиий ёнғинлар Лос-Анжелеснинг бир қатор туманларига хавф сола бошлади. Маҳаллий ҳокимият оммавий эвакуация эълон қилди. Эвакуация остига актёрлар Арнольд Шварценеггер, Райан Филипп ва баскетболчи Леброн Жеймс уйлари ҳам тушган.
“Агар сиз эвакуция ҳудудига тушган бўлсангиз, бунга жиддий қаранг. Мен дунёдаги энг яхши ўт ўчирувчилардан миннатдорман. Улар ҳақиқий қаҳрамонлар”, деб изоҳ берган вазиятга Шварценеггер.
Ёнғин тез тарқалаётгани сабабли Голливудда “Терминатор: Қора тақдирлар” фильмининг премьераси бекор қилинди.
“Биз қабул учун мўлжалланган егуликни ёнғиндан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Қизил хочга юборамиз”, деб айтилган Paramount Pictures ва Skydance кинокомпаниялари баёнотида.
27 октябрдан Калифорнияда ёнғинлар сабабли фавқулодда вазият тартиби амал қилмоқда. Ёнғин 20 минг гектардан кўпроқ ҳудудни қамраб олган. Ўнлаб биноларнинг кули кўкка совурилган, яна юзлаб уйлар хавф остида қолмоқда. 200 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган. Вазият кучли шамол ва иссиқ ҳарорат сабабли янада мураккаблашган.
Мавзуга оид
15:31 / 14.10.2024
Калифорнияда Трамп митингидан олдин милтиқ ва тўппонча билан қуролланган шахс қўлга олинди
23:36 / 11.10.2024
Ўрмон ёнғинлари Перу экотизими ва ёввойи табиатини яксон қилмоқда
23:08 / 21.09.2024
Бразилиядаги қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари бутун дунёда қаҳва нархининг ошишига олиб келмоқда
23:46 / 18.09.2024