Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яшаётган вилоятликлар ўнга яқин ҳужжатларни пойтахтнинг ўзида олиши мумкин бўлди
Эндиликда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги маълумотларни республиканинг исталган давлат хизматлари маркази орқали олиш мумкин.
Фото: Давлат хизматлари агентлиги
Ўзбекистон фуқаролари туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа ФҲДЁ маълумотларини ўзлари истаган ДХМдан олиш имкониятига эга бўлди.
Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасидан Kun.uz'га маълум қилишларича, 28 октябрдан бошлаб ана шундай янги тартиб йўлга қўйилган.
«Яъни Тошкент шаҳрида бошқа ҳудудлардан келиб яшаётган фуқароларимиз юқоридаги маълумотларни олиш учун доимий рўйхатда турган вилоятига бормасдан, Тошкент шаҳридаги исталган ДХМ орқали олишлари мумкин», – дейилади агентлик хабарида.
Белгиланган тартибга мувофиқ, давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 5 фоизи (11 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Мавзуга оид
21:11 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш имконияти пайдо бўлди
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
13:32 / 21.04.2026
Телефон рақамни бошқа шахс номига ўтказиш – энди онлайн шаклда мумкин
13:55 / 01.03.2026