Жаҳон | 19:51 / 29.10.2019
15481
1 дақиқада ўқилади
Трамп ал-Бағдодийнинг ўрнини эгаллайдиган террорчи ўлдирилганини эълон қилди
У ал-Бағдодийнинг ўрнини эгаллаши мумкин эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг энг яқин ўринбосари йўқ қилинганини эълон қилди.
"Ҳозиргина Абу Бакр ал-Бағдодийнинг биринчи рақамли ўринбосари америкалик ҳарбийлар томонидан йўқ қилингани тасдиқланди. У энг юқори лавозимни эгаллаши мумкин эди. Энди у ҳам ўлди!" – деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
У ўлдирилган шахснинг исмини маълум қилмади.
Трамп аввалроқ Суриядаги махсус операция натижасида Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:13 / 25.06.2020
Венесуэлада Мадуронинг Трамп билан учрашишга тайёрлиги маълум қилинди
16:04 / 24.06.2020