Хитойлик инвесторлар билан 4та йирик келишув имзоланди
Хитойлик инвесторлар яқин даврда Ўзбекистон Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиши кутилаётганини қайд этишди.
29 октябрь куни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторлар томонидан ташкил этилган “Namangan Qianxing Invesment” хорижий корхонаси делегациясини қабул қилди.
Учрашув чоғида Хитой инвестицияларининг вилоят иқтисодиётидаги улуши тобора ортиб бораётгани қайд этилди.
Хитойлик инвесторлар яқин даврда Ўзбекистон Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиши кутилаётганини қайд этишди. Бу борада Наманган вилоятида хорижий инвесторларга, хусусан хитойлик ҳамкорларга яратилаётган имкониятлар ҳамда шароитларни алоҳида тилга олган меҳмонлар ҳамкорликни янги босқичларга кўтаришга тайёр эканликларини билдиришди.
Наманган шаҳрида 4 гектар ер майдонида барпо этилаётган “Меҳмонхона, шоппинг-мол ҳамда кўп қаватли турар-жой комплекси" лойиҳасини амалга ошираётган “Namangan Qianxing Invesment” компанияси вакиллари лойиҳанинг бориши ҳақида вилоят ҳокимига маълумот беришди. 25 декабрь куни қуриб битказилиши кўзда тутилаётган икки қаватли “Сотиш офиси” очилишида лойиҳанинг тантанали ялпи тақдимотини ўтказиш режалаштирилаётгани билдирилди.
“Namangan Qianxing Invesment” раҳбари Хунг Йуи Жен ҳамкорлари билан биргаликда Наманганда Хитой сармоясини жалб этган ҳолда молиявий фонд ташкил этиш истагида эканликларини билдирди. Хайрулло Бозоровнинг вилоятда ташкил этиш юзасидан иш олиб борилаётган Наманган инвестицион банкига улушдор сифатида қўшилиш таклифи хитойлик инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.
Учрашув якунида 78 гектар майдонда барпо этиладиган “Namangan city” халқаро ишбилармонлик маркази, “Юксалиш”массивида 50 гектарлик ҳудудда қад кўтарадиган “Смарт сити” экологик тоза замонавий шаҳарча, Марғилон кўчасида 65 гектар майдонда қуриладиган замонавий турар-жойлар, меҳмонхона ва савдо маркази мажмуаси лойиҳаларида “Namangan Qianxing Invesment” компаниясини иштирокини кўзда тутган ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
Меҳмонлар замонавий технологиялар билан ишлайдиган ғишт заводи қуриш режаларини ҳам баён қилдилар. Ушбу заводни қуриш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамда “Namangan Qianxing Invesment” ўртасида келишув имзоланди.
Мавзуга оид
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
19:01 / 03.09.2024