Ўзбекистон | 08:03 / 30.10.2019
3611
2 дақиқада ўқилади

«Ахборот-кутубхона таҳлили» танлови ғолиблари тақдирланди

“INFOLIB UZBEKISTAN-2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ахборот-кутубхона таҳлили” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг раҳбар ва мутахассислари иштирок этдилар.

Танлов ўтказилишнинг асосий мақсади ахборот-кутубхона муассасаларида кўрсатиладиган ахборот-кутубхона хизматлари сифатини баҳолаш, ахборот-кутубхона фонди ва электрон ресурслар ривожланишини ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.

Танлов олти ой мобайнида босқичма-босқич ўтказилган. Иштирокчиларга ҳудудий ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим йўналишларини кўрсатиш ва аҳолининг барча қатламларини ахборот-кутубхона хизмати билан қамраб олиш ҳамда фаолиятининг истиқболли йўналишларини белгилаш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини фаоллаштириш, янги ахборот-кутубхона хизматлари турларини жорий қилишга кўмаклашиш, мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш, соҳа ривожи учун ишлаб чиқилган, татбиқ этилган ва амалий аҳамиятга эга инновацион лойиҳаларни кутубхоналарга жорий қилиш каби вазифалар белгилаб берилган. 

Танлов натижаларига кўра:

1-ўрин Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази китоб сотиб олиш учун 60 000 000 сўмлик сертификат билан тақдирланди;

2-ўрин Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази китоб сотиб олиш учун 40 000 000 сўмлик сертификат билан тақдирланди;

3-ўрин Навоий вилояти ахборот-кутубхона маркази китоб сотиб олиш учун 20 000 000 сўмлик сертификат билан тақдирланди.

Мавзуга оид