Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Самарқандда янги Болалар кутубхонаси концепцияси билан танишди
Кутубхона 1911 йилда барпо этилган тарихий бинода жойлашади ва ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги 120 минг жилд китобни ўз ичига олади.
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда янгидан очилиши кўзда тутилган Болалар кутубхонаси концепцияси билан танишди.
«У 1911 йилда барпо этилган тарихий бинода жойлашади. Тошкентдаги кутубхона сингари ушбу иншоот ҳам маданий ўзига хослиги ва давр руҳи сақланган ҳолда, эҳтиёткорлик билан реставрация қилинади.


Ушбу даргоҳ болалар, ўсмирлар, уларнинг ота-оналари ва устозлари учун чинакам ижодий масканга айланади. Лойиҳада инклюзивликка алоҳида эътибор қаратилган: кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун аудиофонд ташкил этиш режалаштирилган.
Кутубхона фонди ўзбек, инглиз ва рус тилларида жами 120 000 жилд китобни ўз ичига олади.
Бу Самарқанд аҳли учун ажойиб, маънавий бойликка тўла жозибадор маскан бўлиши шубҳасиз. Лойиҳага муваффақият тилаб қоламан!», деб ёзди Саида Мирзиёева.




Мавзуга оид
13:24 / 26.03.2026
Янгиланган Имом Бухорий мажмуасидан репортаж
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026