Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда энг кам — 489 та: ҳудудлар кесимида кутубхоналар
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 14 999 та кутубхона фаолият юритади. Ҳудудлар ичида энг кўп кутубхона Фарғонада (2 108 та), энг ками эса Навоийда (489 та).
Фото: Kun.uz
Маълумотларга кўра, мамлакат кутубхоналари фонди 85 млн нусха нашрдан иборат. Фойдаланувчилар сони 12,8 млн киши: шуларнинг 31,6 фоизи — 14 ёшгача, 45,9 фоизи — 15–24 ёшдагилар, 22,6 фоизи — 25 ёш ва катталар.
Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони қуйидагича:
- Фарғона вилояти — 2 108 та;
- Самарқанд вилояти — 1 863 та;
- Қашқадарё вилояти — 1 476 та;
- Тошкент вилояти — 1 467 та;
- Сурхондарё вилояти — 1 159 та;
- Андижон вилояти — 1 065 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 934 та;
- Наманган вилояти — 891 та;
- Жиззах вилояти — 868 та;
- Бухоро вилояти — 764 та;
- Хоразм вилояти — 688 та;
- Тошкент шаҳри — 701 та;
- Сирдарё вилояти — 526 та;
- Навоий вилояти — 489 та.
Статистикага барча таълим муассасалари кутубхоналари, маҳаллий ҳокимиятлар ахборот-ресурс марказлари ҳамда вазирлик ва идораларга қарашли ахборот-кутубхона марказлари киритилган.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026