Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси бекатларида кичик кутубхоналар тармоғи очилди
«Турон китоб бекати» деб номланган лойиҳа доирасида маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг асарлари жойлаштирилган китоб жавонлари метро бекатларига жойлаштирилди.
Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатлари ўтиш қисмида китоб жавонлари ўрнатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Маънавият ва маърифат маркази, «Турон Банк», Транспорт вазирлиги ва Тошкент метрополитени ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳа доирасида йўловчилар бекатдан-бекатгача китоб ўқиши ва уларни Мутолаа лойиҳаси орқали буюртма қилиши мумкин.

«Турон китоб бекати» деб номланган лойиҳа доирасида маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг асарлари жойлаштирилган китоб жавонлари метрополитеннинг «Туркистон», «Ипак йўли», «Беруний», «Чилонзор», «Мингўрик», «Тошкент», «Дўстлик» метро бекатларида ҳам ўрнатилди. Келгусида кутубхоналарни ерости ва ерусти метрополитен линияларининг бошқа бекатларига ҳам ўрнатиш кўзда тутилмоқда.
Қайд қилинишича, лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад йўловчиларнинг «сафарини мазмунли ва фойдали қилиш, билим, маърифат ва китобхонлик маданиятини йўллар, бекатлар, метро йўналишларида тарғиб этишдан» иборат.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026