Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича республика танлови бўлиб ўтди
Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича танловнинг республика босқичи 2019 йил 29 октябрь куни “INFOLIB UZBEKISTAN-2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.
Танловнинг мақсади – жамиятда китоб ва китобхонликнинг нуфузини ошириш, китобни маънавий мерос сифатида асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган энг яхши услубий ишланма/лойиҳаларни аниқлаш ва оммалаштириш.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабоева танлов иштирокчиларини қутлади ва мазкур танловни ўтказилишига сабаб бўлган омиллар тўғрисида сўзлади. “Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5та ташаббус доирасида Бўка тумани марказида барпо этилган истироҳат боғи очилишига ташриф буюрган Президентимиз, ёшлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб болаларни боғча ёшидан, бошланғич синфлардан кичик-кичик китобларга ўргатиш, шу орқали уларни китобсевар этиб улғайтириш зарурлигини, шундагина жамиятимизда китобхонлик муҳити шаклланишини таъкидлаган эдилар. Шунингдек, давлатимиз раҳбари. илмий ёндашувлар асосида китоб ўқиш методикаси ҳамда қайси ёшда қандай асарларни ўқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Болалар ва ёшларни ўқишга жалб қилиш учун энг яхши методик ишланма/лойиҳа” бўйича Республика танлови эълон қилинган эди. Ҳозирги кунда қадар бизга 13та лойиҳа келиб тушди”, деди У.Тешабоева.
Танлов “Интерфаол китоб” ва “Фойдаланувчи билан ишлашнинг интерфаол шакллари” номинациялари бўйича ўтказилди. Танлов иштирокчилари ўзларининг болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилишнинг инновацион шакллари ва усуллари, ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчиларини ҳамда аҳолининг кенг қатламларини китоб ва китобхонлик фаолиятини ривожлантириш, болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш соҳасида энг яхши услубий ва инновацион иш тажрибаси базасини шакллантириш, мутолаа ва китобга бўлган доимий қизиқишни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини тақдим этдилар.
Ҳайъат хулосасига кўра, “Интерфаол китоб” номинацияси бўйича Зулфия Сейитниязованинг “Интерфаол ўқиш” услубий ишланмаси, “Фойдаланувчи билан ишлашнинг интерфаол шакллари” номинацияси бўйича эса Венера Муратованинг “Китобхон маҳалла” лойиҳаси ғолиб деб топилди. Мукофот эгаларига ноутбук, китоблар тўплами ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Мавзуга оид
00:09 / 01.09.2024
Флорида кутубхоналарида Ҳемингуэй ва Толстой асарлари тақиқланаётгани маълум бўлди
16:36 / 23.07.2024
Халқ зиёли бўлиши учун болалар китоб ўқиши керак – ҳукумат бунда қандай иштирок этади?
17:36 / 30.04.2024
Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади
11:31 / 06.04.2024