Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар Москва Конвенцияси Протоколини ратификация қилишни маъқуллади
29 октябрь куни парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, унда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан, «1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Протоколини (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Мажлисда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Дилором Файзиеванинг Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция Протоколига қўшилиш Ўзбекистонга нима бериши борасидаги маърузаси тингланди.
Файзиеванинг сўзларига кўра, 1993 йил 22 январдаги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск Конвенциясига мувофиқ, аъзо давлатлар адлия муассасаларининг марказий органлари томонидан шу каби масалалар бўйича тегишли фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган.
«Ҳозирги вақтда Ўзбекистон томонидан марказий орган Адлия вазирлиги ҳисобланади. Минск Конвенцияси доирасида кўриб чиқилаётган жуда кўплаб масалалар Адлия вазирлигининг ваколатларига кирмайди. Хусусан, сўровларнинг 80 фоизи, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Фармонига мувофиқ 2018 йилнинг 1 июнидан ҳокимликлар тизимига ўтказилган ФҲДЁ органларига тегишли.
Бунинг натижасида, сўровларни қайта йўналтириш орқали қўшимча харажатлар, суд жараёнларининг кечиктирилиши каби фуқароларга келиб чиқаётган ноқулайликлар олдини олиш мақсадида Ўзбекистон фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги 2002 йил 7 октябрдаги Кишинёв Конвенциясига қўшилган.
Конвенцияга қўшилиш Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ваколатли органлари томонидан бевосита муносабатни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратади. Бироқ Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ҳудудий ва бошқа органлари орқали ўзаро алоқаларни амалга ошириш имкониятини яратмайди, чунки Россия Федерацияси бу Конвенциянинг иштирокчиси эмас», дейди у.

Шунингдек, мажлисда айтилишича, ҳозирда кўриб чиқилаётган сўровларнинг мутлақ кўпчилиги (70 фоиздан ортиғи) Россия Федерациясидан келиб тушмоқда. Шу сабабли, Минск Конвенциясига қўшимча равишда 1997 йил 28 мартида қабул қилинган Москва Баённомасининг ратификация қилиниши Кишинёв конвенциясига аъзо бўлмаган давлатлар билан мазкур муносабатларни давом эттиришга имконият яратади.
Бу эса ўз навбатида, минглаб фуқароларнинг фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам олишига, масъул органлар томонидан ушбу масалалар юзасидан ҳуқуқий муносабатларни изчил давом эттиришига хизмат қилади.
Муҳокамалар якунида 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция Протоколини (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан барча ўқишларда тасдиқланди ва Сенатга маъқуллаш учун юбориладиган бўлди.
Мавзуга оид
10:11 / 08.04.2026
“Менинг боғим” лойиҳаларига депутатлар аралашуви кучайтирилади
13:36 / 13.03.2026
Эронда ҳокимият қандай тузилган ва ким нимага масъул?
18:21 / 18.02.2026
Депутат сўровига вақтида жавоб бермаган амалдорлар билан прокуратура шуғулланади
16:06 / 09.02.2026