Ўзбекистон | 10:39 / 30.10.2019
5367
2 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: Углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича ишлар давом этмоқда

Фото: ERIELL Group

«ERIELL Group» компанияси бурғиловчилари 2019 йилнинг 24 октябрь куни «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастури» доирасида Қашқадарё вилоятида жойлашган «Денгизкўл» конидаги 317НН-сонли йўналишли қудуқ қурилишини якунлашди ва кунлик газ оқими 150 минг м³ ни ташкил этувчи саноат газ оқимини қўлга киритдилар.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида жойлашган Алан конидаги кунлик газ оқими 100 минг м³ бўлган саноат газ оқимига эга 202-қудуқнинг қурилиши якунланди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, юқоридаги қудуқларни бурғилаш нафақат туз-ангидрит қатламларининг суюқ тузларида (шўр сувда) ҳаддан ташқари юқори босим туфайли, балки резервуарнинг аномал паст босими билан ҳам юзага келган мураккаб геологик шароитларда амалга оширилди. 

Бироқ «ERIELL Group» компанияси бурғиловчилари «Ўзбекнефтегаз» МХК раҳбарлиги остида зиммаларидаги вазифани муваффақиятли бажариб, саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳитни асраш бўйича барча меъёрларга риоя қилган ҳолда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтиришни давом эттиришмоқда.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид