Жаҳон | 19:45 / 30.10.2019
6402
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эрдўғаннинг АҚШга ташрифи ҳозирча сўроқ остида турибди

Аввалроқ Туркия АҚШ конгресси вакиллар палатасининг арманлар геноциди ва Анқарага қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги қарори икки давлатнинг стратегик муносабатларига зид эканлигини билдирганди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШга ташрифи борасида якуний қарорга келмаганлигини билдирди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар берди.

Агентликнинг хабарига кўра, Туркия раҳбари Қўшма Штатларга амалга оширилиши мўлжалланган ташрифи сўроқ остида эканлигини айтган.

Туркия президенти ўтган ҳафтада 13 ноябрь куни Америка президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан АҚШга ташриф буюрмоқчи эканлигини маълум қилганди.

Аввалроқ Туркия АҚШ конгресси вакиллар палатасининг арманлар геноциди ва Анқарага қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги қарори икки давлатнинг стратегик муносабатларига зид эканлигини билдирганди.

Мавзуга оид