Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ҳалокатга учраган ҳаво кемасини излаб топишга қаратилган ўқув машқи ўтказилди
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан «Навоий» халқаро аэропорти ҳудудидан ташқарида ҳалокатга учраган ҳаво кемасини излаб топиш ва кечиктириб бўлмайдиган авария-қутқарув ишларини ташкил этишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқи босқичма-босқич реал шароитга яқинлаштирилган ҳолда ўтказилди. Ўқув машқининг асосий мақсади этиб, вилоят доимий тайёргарликдаги хизматларининг ҳалокатга учраган ҳаво кемасини излаб топиш ва кечиктириб бўлмайдиган авария-қутқарув ишларини ташкил этишда объект қутқарувчиларини тажриба ва малакасини ошириш, уларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини амалда текшириш ҳамда мувофиқлаштириш белгиланди.


Ўқув машқи йиғин, ҳаво кемаси ҳалокатга учраган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини ташкил қилиш, юзага келган ёнғинни бартараф қилиш, ҳаво кемасидан жабрланувчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби босқичларда ўтказилди.

Ўқув машқларига вилоят ФВБ, Миллий Гвардия, ФВБ ЁХБ, ИИБ, ССБ ҳамда «Навоий» халқаро аэропортининг куч ва воситаларидан 20 та махсус техника ва 118 нафар ходимлар жалб этилган.
Мавзуга оид
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
13:56 / 23.03.2026