Ўзбекистон автоҳалокат қурбонлари сони бўйича нечанчи ўринда?
Ўзбекистон – Марказий Осиёда автоҳалокат оқибатидаги ўлим кўрсаткичлари энг паст мамлакат саналади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, 31 октябрдаги матбуот анжуманида Бозоров Ўзбекистоннинг бу борада нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ миқёсида ҳам кўрсаткичлари яхшилигини, МДҲ давлатлари ичида ҳам Озарбайжондан кейин 2-ўринда туришини таъкидлади.
«Бу борада мақтансак бўлади. Мазкур кўрсаткич ҳар 100 минг кишига нисбатан ҳисобланади. 2018 йилда автоҳалокатлар туфайли вафот этиш ҳолати бўйича мамлакатимизда ҳар 100 минг кишига 11,3 нафар ЙТҲ қурбони тўғри келган. Россияда — 27 нафар. Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам кўп», – деди ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Маълум қилинишича, 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида умумий йўл-транспорт ҳодисалари 16,5 фоизга (6236 тадан 5207 тага), уларда ҳалок бўлганлар сони 13,1 фоизга (1607 нафардан 1396 нафарга), жароҳатланганлар сони 17,8 фоизга (5864 нафардан 4821 нафарга) камайишига эришилган.
Мавзуга оид
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
18:08 / 30.12.2023
Хулоса чиқармаётган одамлар: автоавариялар даҳшатли “душман”га айланмоқда
22:08 / 22.12.2023
Олмаотада автобус йўловчи ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро туфайли одамларни уриб юборди
14:39 / 22.11.2023