Самарқандда калтакланган ўсмир воқеаси юзасидан расмий маълумот берилди
30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўсмир йигитнинг икки киши томонидан калтаклангани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тасвирда ўсмир йигит икки киши томонидан велосипед резинаси билан беш дақиқа давомида шафқатсиз тарзда калтакланганини кўриш мумкин. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, етим ва касалманд экани айтилаётган ўсмирни калтаклаётганларнинг ўзини масхараомуз тутиши эътироз уйғотган.
Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ мазкур ҳолат юзасидан Kun.uz’га маълумот тақдим этди. Унда айтилишича, мазкур видео тарқалганидан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки терговолди текширув давомида аниқланишича, Самарқанд шаҳри Зиёкорлар кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган У.Ҳ. онасини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, гапларига қулоқ солмасдан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеьмол қилишга ружу қўйган. Шу сабабли онаси қариндоши — 1988 йилда туғилган И.Ҳ.га ўғлини тарбиялаш ва тўғри йўлга солиб қўйишни сўраган.
Мазкур воқеа 2019 йилнинг август ойи ўрталарида содир бўлган. И.Ҳ. қариндоши У.Ҳ.ни Спитамен шоҳкўчасида жойлашган темирчилик устахонасига олиб бориб, у ерда укаси 1997 йилда туғилган И.И. билан биргаликда турли жисмлар, яъни велосипед ғилдирагининг чарми ва арқон билан уриб дўппослаган. Яна бир киши воқеани тасвирга олиб турган.
Октябрь ойида 1983 йилда туғилган Ф.К. видеотасвирдаги қонунбузарларга нисбатан чора кўрилишини истаб, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифалар орқали тарқатиб юборган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, —дейилади Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ хабарида.
Мавзуга оид
11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:14 / 24.09.2024
Самарқандда Трекер пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди
19:35 / 09.09.2024
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйда газ портлади
12:56 / 05.09.2024