Ўзбекистон | 14:31 / 01.11.2019
5244
1 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур режаси жадал амалга оширилмоқда

«ERIELL Group» компанияси «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликдаги «2017-2021 йиллар учун мўлжалланган углеводород хом-ашёсини қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури» бўйича сўнгги маълумотларни ошкор қилди.

1. «Денгизкўл» конидаги қудуқ бўйича:

Муборак туманида жойлашган «Денгизкўл» конидаги №317 НН қудуғи муваффақиятли тарзда фойдаланишга топширилди. Бу жараёнда 114×9 мм диаметрли газ қувури 550 метр масофага тортилди. Қудуқ «Денгизкўл» конида амалда бўлган кириш тармоқлари блогига уланди.

2. «Ойдин» конидаги қудуқ бўйича:

Шўртан ҳудудида жойлашган «Ойдин» конидаги №12 қудуғи фойдаланишга топширилди. Бу жараёнда ҳам 114×9 мм диаметрли газ қувури янада кўпроқ – 2410 метр масофага тортилди. Қудуқ «Номозбой-Ойдин» номли газни дастлабки тайёрлаш ускунасига уланди.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид