ЖСТ Хитойнинг АҚШга қарши жавоб чоралари қўллашига рухсат берди
Жаҳон савдо ташкилотининг изоҳлашича, жавоб чоралари миқдори Хитойнинг АҚШ божларидан кўрадиган зарари миқдорига тенгдир.
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Хитойнинг АҚШга нисбатан йилига 3,579 миллиард доллардан ошмаган миқдорда жавоб чоралари киритишига рухсат берди. Бу ҳақда ЖСТ маълум қилди.
"Хитой йилига 3,579 миллиард доллардан ошмаган миқдорда чегирмаларни ёки бошқа мажбуриятларни тўхтатишни талаб қилишга ҳақли", - дейилади ташкилот хабарида.
ЖСТнинг изоҳлашича, жавоб чоралари миқдори Хитойнинг АҚШ божларидан кўрадиган зарари миқдорига тенгдир.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 1 сентябрда Хитойнинг 112 млрд долларлик маҳсулотларига 15 фоизлик қўшимча божлар киритганди. Трамп бунга сабаблардан бири сифатида Хитой томонидан АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ваъдаси бажарилмаганини келтирган. Хитой бунга жавобан АҚШнинг 75 млрд долларлик маҳсулотларига 10 фоизлик бож киритган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023