Эрон Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралардан фойда йўқлигини билдирди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео 1 ноябрь куни Теҳронга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этилишини маълум қилди.
Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар мамлакатнинг муаммоларини ҳал қила олмайди. Бу ҳақда Эрон олий етакчиси оятулла Али Ҳоманаий баёнот берди.
"Айримлар музокаралар мамлакатимиз муаммоларини ҳал қилади деб ҳисоблайди. Бу катта хато", - дея Ҳоманаийдан иқтибос келтирмоқда IRIB телерадиокорпорацияси.
Унинг таъкидлашича, "музокаралар ўтказилишини тақиқлаш бутун дунёга Эроннинг кучини кўрсатади ва АҚШнинг жаҳон жамоатчилиги кўз олдидаги таъсирли қиёфасини парчалаб ташлайди".
2018 йил 8 майда АҚШ Эрон билан тузилган ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди. Шундан сўнг Вашингтон Эронга нисбатан санкциялар кирита бошлади.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео 1 ноябрь куни Теҳронга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
09:26 / 06.11.2024
Теҳрон: ГФР фуқаролигига эга эронлик ўлим жазосидан олдин вафот этди
19:40 / 05.11.2024