Ўзбекистон | 19:40 / 03.11.2019
4446
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда электронтехника маҳсулотларининг экспорти ҳажми оширилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2019–2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Телеграмдаги Huquqiy axborot канали хабар беришича, мазкур дастурда электронтехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини, экспорт ҳажмини ҳамда электротехника саноатида мис хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган.

Шунингдек, қарор билан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 2,7 бараварга, экспортини 4,3 бараварга ва мисни қайта ишлашни 5 бараварга кўпайтиришни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид