Тошкентда «Цемент саноати ва бозори» XVII Марказий Осиё халқаро конференцияси ўз ишини бошламоқда
2019 йил 3 ноябрда “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Россия Федерациясининг “Бизнес Цем” компанияси ҳамкорлигида анъанавий “Цемент саноати ва бозори” XVII халқаро конференцияси доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мутасадди ташкилот вакиллари, халқаро экспертлар, хорижий ва маҳаллий компания вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Унда келгусидаги режалар, цемент саноатини ривожлантириш бўйича йирик инвестиция лойиҳалар ва Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган конференция ҳақида йиғилганларга тўлиқ маълумот берилди.
Таъкидланишича, “Цемент саноати ва бозори” XVII Марказий Осиё халқаро конференцияси 8 маротаба Ўзбекистонда ўтказилмоқда. Халқаро анжуман Ўзбекистон цемент саноатини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳамкорликда ишлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим ҳисобланади. Боиси халқаро конференцияда 16та давлатдан 80дан ортиқ цемент саноати мутахассислари, халқаро экспертлар, йирик компания вакиллари иштирок этади.
Хусусан, Жаҳон цемент ассоциацияси (Буюк Британия), Россия Федерациясининг цемент уюшмаси, Москва материалшунослик ва самарали технологиялар институти ва Россия, Германия, Туркия, Қозоғистон, Италия, Швейцария, Австралия, Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари республикага ташриф буюради. Эътиборлиси, Халқаро конференцияда олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва қурилиши режалаштирилаётган цемент заводларининг вакиллари, шунингдек цемент, гипс, оҳак, кимёвий чўкилган бўр ва цемент асосида қурилган том ёпиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд корхоналарнинг мутахассислари иштирок этиши режалаштирилган.
Конференция доирасида шунингдек, бир қатор йўналишлар ва долзарб мавзуларда илмий маърузалар, тақдимотлар бўлиб ўтади. Шу билан бирга цемент саноати учун дунёга машҳур йирик ускуна ва техника ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани якунида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.
Эслатиб ўтамиз, “Цемент саноати ва бозори” XVII халқаро конференцияси 4-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:42 / 30.10.2024
Маълумотлар “кафт устида” бўлса, тўғри қарор чиқариш эҳтимоли ортади – Тошкентда маълумотларни бошқариш мавзусида конференция бўлиб ўтди
12:29 / 03.10.2024
“Ресурслар тугайди, ғоялар эса йўқ” – креатив иқтисодиёт конференцияси давом этмоқда
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
20:14 / 11.07.2024