Жаҳон | 19:50 / 03.11.2019
12149
1 дақиқада ўқилади

Туркияда жангарилар лагерларига бошчилик қилган ИШИД террорчиси ҳибсга олинди

Туркияда террорчиларнинг машғулот лагерларига раҳбарлик қилган ИШИД жангариси қўлга олинди, деб хабар берди Туркия ички ишлар вазирлиги баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Anadolu ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, мамлакат бўйлаб ўтказилган аксилтеррорчилик амалиётида хавфсизлик кучлари ИШИДга алоқадор бўлган 7 гумонланувчини ҳибсга олди. Улар орасида ИШИДнинг юқори лавозимли жангариси бўлиб, у террорчилик гуруҳининг ҳар йили тахминан 1500-2000 киши ўргатилган ўқув лагерларига масъул бўлган. 

Шунингдек, ҳибсга олинган 7 кишидан 2 нафари аввал қурол ва ускуналар етказиб бериш билан шуғулланган, гуруҳга моддий-техник ёрдам кўрсатган ва хорижий фуқароларни жанговар ҳаракатлар ҳудудларига жўнатган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид