Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда мигрантларнинг ўлими бўйича иш доирасида Вьетнамда саккиз киши қўлга олинди
Ўтган ҳафтада Хатинь провинциясида ноқонуний миграция ташкил этишда гумонланиб икки киши ушланганди.
Вьетнам полицияси Британияда мигрантларнинг ўлими бўйича иш доирасида саккиз кишини қўлга олди. Бу ҳақда VnExpress нашри хабар бермоқда.
Ноқонуний миграция ташкилотига алоқадорликда гумонланган саккиз киши 3 ноябрь куни Нгеан провинциясида қўлга олинган. Хабар қилинишича, апрелдан августгача ушбу провинциядан мамлакатни тарк этган 21 киши Буюк Британияда изсиз ғойиб бўлган.
Ўтган ҳафтада Хатинь провинциясида ноқонуний миграция ташкил этишда гумонланиб икки киши ушланганди.
Эслатиб ўтамиз, Британия полицияси 23 октябрь куни Англия шарқидаги Эссекс графлигининг Грейс шаҳарчасидаги саноат зонасида турган юк машинаси ичидан 31 эркак ва 8 аёлнинг жасадини топганди.
БМТ маълумотларига кўра, Вьетнамдан Европага ноқонуний олиб бориш билан шуғулланувчи контрабандачилар бир йилда 300 миллион доллар атрофида пул ишлаб олишади.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026