Жаҳон | 20:44 / 04.11.2019
6732
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Ин Трамп билан учрашмоқчи эканлигини маълум қилди 

Корея миллий разведка хизматининг маълумот беришича, ноябрь охирида ёки декабрь бошида Вашингтон ва Пхеньян давлат раҳбарлари учрашувини ташкил этиш учун музокараларни қайтадан бошлайди.

КХДР раҳбари Ким Чен Ин декабрда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишга қарор қилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб Yonhap агентлиги хабар берди.

Корея миллий разведка хизматининг маълумот беришича, ноябрь охирида ёки декабрь бошида Вашингтон ва Пхеньян давлат раҳбарлари учрашувини ташкил этиш учун музокараларни қайтадан бошлайди. Разведка вакилларининг тахминича, йил охирига қадар КХДП етакчиси Хитойга ташриф буюриши мумкин.

2018 йил 12 июнда Сингапурда Трамп ва Ким Чен Ин қўшма декларация имзолаганди. Унга кўра, Пхеньян Вашингтон томонидан хавфсизлик кафолати эвазига Корея ярим оролида ядросизланиш бўйича мажбурият олганди. 2019 йил февралда Ханойда ўтказилган иккинчи саммит натижасиз якунланди.

5 октябрда АҚШ ва КХДР вакиллари Швецияда учрашув ўтказди, аммо музокаралар ҳеч қандай натижа бермади.

Мавзуга оид