Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари»: вилоят ҳокимлиги билан биргаликда соҳада катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда
Самарқандда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан аввалги чиқишларимизда вилоят ҳокими Э.Турдимов ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан бирга Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий аҳволини тубдан ўзгартириш ва янгилаш бўйича бир қатор ижобий ишларга қўл ургани, жумладан, электр энергияси узатиш соҳасини тўлиқ автоматлаштириш ва аҳолининг дебитор қарздорликларини бартараф этиш режалаштирилаётганига тўхталган эдик.
Вилоят электр тармоқлари корхонасига борганимизда иш жараёни эрта тонгда диспетчерларнинг ахбороти ва кечаси бўлган аварийлик ҳолатларининг таҳлилидан бошланади. Диспетчерларнинг ахборотини айнан корхона раҳбари ёки бош муҳандис қабул қилиши шарт экан. Бунга сабаб — авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш ва тикловчи бригадалар шайлигини таъминлашдан иборат экан.
Соат 8:00 да қолган ишчи-хизматчилар етиб келади. Кун давомида ҳар бир ходим ўзига бириктирилган иш ва вазифалар бўйича ишларни ташкил қилиб боради.

Куни-кеча вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган матбуот анжуманида янграган саволлардан келиб чиқиб, Э.Турдимов томонидан ҳар бир соҳа бўйича қилинган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Жумладан, жамият томонидан «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига ҳамда 2022 йил бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш бўйича 31 банддан иборат чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, тармоқ жадваллари асосида белгиланган ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш юзасидан Самарқанд шаҳрида амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари юзасидан Самарқанд шаҳрида янги 35/10 кВли «Намозгоҳ» подстанцияси қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. 35 кВли кабел электр узатиш тармоқлари олиб келинган. Подстанциянинг қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда 2,1 км узунликда 35 кВли кабел электр узатиш тармоқлари ташланди, қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.
- Самарқанд шаҳри Мотрит қўрғонида 2018-2019 йиллар 147 та кўп қаватли уй жойларни электр энергияси билан таъминлаш учун 110/35/10 кВли 2х25000 кВА трансформаторли янги подстанция қуриш учун ер майдони ажратилган бўлиб, лойиҳа смета ишлари олиб борилмоқда.
- Пайариқ тумани «Ал-Бухорий» маҳалласи Хартанг қишлоғининг электр энергияси билан таъминлаш учун ушбу ҳудуд атрофида 110/10 кВли 2х25000 кВА трансформаторли янги подстанция қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, тегишли материалларга буюртма берилди.
- «Ҳазрати Хизр» мажмуаси ҳудудида жойлашган 110/6 кВли «Шарқий» подстанция реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тузилиб, буюртмага асосан электр қурилмалари тайёрланди. Электр қурилмалар заводдан олиб келиниб, қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.
- Самарқанд шаҳрида 35/6 кВли «Шердор» подстанциясининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди, лойиҳага асосан электр қурилмаларга буюртма берилди. «ТошЭлектроппарат» заводида электр қурилмалар тайёрланмоқда.
- 6-10 кВли «РП-2», «РП-3» ва «РП-Оқсарой» тақсимлаш қурилмаларини реконструкция қилиш ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатлари «O'ZENERGOINJINIRING» АJ томонидан тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, «Самарқанд шаҳрида 2019–2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари» тўғрисидаги қарорга асосан 2019 йилда Самарқанд шаҳрида 10 та кўчани реконструкция-модернизация қилиш ишларига электр энергия таъминоти бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳрининг Гулобод, Афросиёб, Ўзбектракт, У.Жўрақулов, Рўдакий, Ибн Сино кўчаларида реконструкция қилиш ишлари ҳамда Самарқанд туманида жойлашган эшкак эшиш канали ҳудудида барпо этилаётган «Samarkand City» атрофидаги 0,4-10 кВ электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинмоқда.
Айни пайтда Самарқанд вилояти бўйича жами 25 977,7 км масофада 6-10-0,4 кВли электр тармоқлари ва 10260 дона трансформатор пунктлари мавжуд.
Жумладан:
2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича мукаммал таъмирлаш режасига мувофиқ 0,4-110 кВли 2840,55 км узунликда ҳаво электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктларидан 753 дона, ҳамда 5 дона 35-110 кВли подстанциялардаги куч трансформаторларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, ҳар бир туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналарида содир бўлиши мумкин бўлган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш учун биттадан тезкор чиқиш бригадаси ташкил этилиб, бригада тўлиқ ҳимоя воситалари ва "Damas" автомашинаси билан таъминланган. Жами вилоят бўйича 24 та (Самарқанд шаҳрида 4 та) тезкор чиқиш бригадаси ташкил этилган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида 35-110 кВли подстанцияларда ҳам жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 45 та подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, куз-қиш мавсумига тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йил 23-ноябрдаги ПҚ-2661 сонли «2017–2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисида» ги қарорига асосан 2019 йилда жами 382,0 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 256 та трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 20-февралдаги ПҚ-4201 сонли «Обод қишлоқ дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилда 70,7 км электр узатиш тармоғи ва 42 дона трансформатор пунктларини реконструкция-модернизация қилиш режалаштирилиб, бугунга қадар 102,0 км электр узатиш тармоғи ва 43 дона трансформатор пунктлари реконструкция-модернизация қилинди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 27-июндаги ПҚ-3812 сонли «Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилда 11,9 км электр узатиш тармоғи ва 6 дона трансформатор пунктларини реконструкция-модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 11,5 км электр узатиш тармоғи тортилди ва 6 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди.
Самарқанд вилоятидаги кичик саноат зоналарини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 17 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди ва 5,3 км узунликда электр узатиш тармоқларини тортиш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.
Электр тармоқларида таъмирлаш ишларини сифатли бажариш мақсадида, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан 4 дона БМ-205Д русумли замонавий бурғулаш, юк кўтариш ва ташишга мўлжалланган янги махсус техникалари «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга берилди.
Қайд этиш лозимки, олдинги чиқишларимизда ёритганимиздек, электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) ҳозирги кунда Самарқанд шаҳрида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг 98 фоизи дастурга уланиб, онлайн режимда ишламоқда. Албатта, бундай ишларни амалга ошириш катта маблағ ва сарф-харажат талаб этади. Бироқ, Самарканд вилоят ҳокими ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти биргаликда бел боғлаб ишламоқда.
Шундай экан, Самарқанд вилоятида электр энергияси истеъмолидан ҳосил бўлган қарзларини ундириш, ҳудудда электр энергияси соҳасида янада катта ислоҳотларни амалга ошириш жуда муҳим вазифа этиб белгиланганига амин бўлдик.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
20:21 / 13.06.2026
"Ҳудудий электр тармоқлари" эски турдаги ҳисоблагичлар ўрнига янгисини бепул ўрнатиб беради
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026