Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тергов департаменти пойтахтда талончи йигит қўлга олингани ҳақида хабар берди
2019 йил 29 октябрь куни соат тахминан 03:00да икки нафар номаълум шахслар жиноий тил бириктириб, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 14-мавзедаги йўл четида фуқаро А.Р.га ҳаёт учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ушбу фуқаро шимининг чўнтагидан 1 млн. сўм ва 300 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 29 октябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик: бир гуруҳ шахслар томонидан ҳаёт учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб) 2-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган тезкор тадбирлар жараёнида ушбу жиноятни фуқаро К.О. содир қилганликда гумон қилиниб ушланган.
Тергов жараёнида гумон қилинувчи К.О. ўзининг кўрсатмаларида ушбу жиноятни «М.» исмли таниши билан биргаликда содир этганлигини маълум қилган.
Ҳозирда «М.» исмли номаълум шахсни аниқлаш ва уни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Мавзуга оид
13:21
Тошкентда 48 минг долларни 600 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди
17:44 / 25.02.2026
Тошкентда 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлар амалиётидан воз кечилиши мумкин
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
07:41 / 22.02.2026