Тугатилаётган коллежлардаги мавжуд жиҳозлар билан нима бўлиши очиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, республикада фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари балансидаги хорижий инвестициялар ҳисобидан етказиб берилган мини цехлар, устахона асбоб-ускуналари ва ўқув-лаборатория жиҳозлари тегишли олий ва профессионал таълим муассасаларига балансдан-балансга ўтказилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий ва профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар:
хорижий инвестициялар ҳисобидан етказиб берилган мини цехлар, устахона асбоб-ускуналари ва бошқа ўқув-лаборатория жиҳозларини балансдан-балансга ўтказиш ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
товар-моддий қимматликларнинг талон-торож қилиниши ва шикастланишига йўл қўймаслик чораларини кўради;
балансдан-балансга ўтказилаётган товар-моддий қийматликларни устахона ва ўқув хоналарига белгиланган тартибда жойлаштириш (ўрнатиш), моддий жавобгар шахсларни бириктирган ҳолда бут сақланиши ва улардан таълим жараёнида самарали фойдаланилиши назорат қилинишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таълим муассасаларига хорижий инвестициялар ҳисобидан берилган мини цехларни кўчириб ўтказиш ва биноларни таъмирлаш ҳамда электрмонтаж ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағни давлат бюджетидан ажратиш чораларини кўради.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ келгусида:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ҳисобидаги хорижий инвестициялар ва давлат бюджети ҳисобидан етказиб берилган мини цехлар, устахона асбоб-ускуналари, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва транспорт воситаларини олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғига асосан эҳтиёжманд таълим муассасаларига балансдан-балансга ўтказишга рухсат берилади;
жиҳоз ва транспорт воситаларини республикадаги бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимидаги таълим муассасаларига балансдан-балансга ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:51 / 19.06.2024
Кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар ташкил этилади
13:41 / 05.06.2024
Абитуриентлар учун қабул бошланди – бу сафар фақат ОТМга эмас, коллеж, техникумларга ҳам
14:14 / 07.04.2024
Ўзбекистонда жорий ўқув йилида коллежлар сони кескин камайди
14:48 / 08.11.2023