Жаҳон | 22:09 / 05.11.2019
14003
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриянинг нефтга бой ҳудудида ҳарбий базалар қуришни бошлади

Вашингтон Суриянинг нефтга бой ҳудудида иккита янги ҳарбий база қуришни бошлади.

Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Суриянинг Даур-аз-Зор вилоятидаги Сур аҳоли пункти томон қурилиш техникаси, оғир қурол ҳамда 200-300 аскар йўл олган. Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, америкалик ҳарбийлар базани шакллантиришга тайёрланишмоқда.

26 октябрда Ироқдан Суриянинг нефтга бой ҳудудларига 170 транспорт воситасида америкалик ҳарбийлар қайтган. Кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда Вашингтонни чегараларни назорат қилиш эмас, нефть қизиқтиришини очиқчасига айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид