Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда темирйўлчилар 27 кунлик иш ташлаш ўтказмоқчи
Улар шу йилнинг июнида компаниянинг поезд қўриқчилари сонини қисқартириш тўғрисидаги қароридан норози бўлиб беш кунлик иш ташлаш ўтказганди.
Буюк Британиядаги Жануби-ғарбий темирйўл (South Western Railway, SWR) ходимлари декабрда 27 кунлик иш ташлаш ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи RMT касаба уюшмаси маълум қилди.
SWR ходимлари иш берувчининг машинистлар ўз таркибларида қўриқчи ва назоратчи мажбуриятларини қисман бажаришига тааллуқли назорат тизими бўйича келишувни бажармаётганлигидан норози. SWR ўтган йили поездлардаги қўриқчилар сонини қисқартириб, уларнинг вазифасини машинистлар зиммасига юклаш тўғрисида қарор қабул қилганди.
SWR ходимлари 2-11 декабрь, 13-24 декабрь ва 27 декабрдан 2020 йил 1 январгача иш ташлашни режалаштирган.
Улар шу йилнинг июнида компаниянинг поезд қўриқчилари сонини қисқартириш тўғрисидаги қароридан норози бўлиб беш кунлик иш ташлаш ўтказганди. Натижада Буюк Британиянинг минглаб аҳолиси иш жойларига ўз вақтида етиб бора олмаганди.
Мавзуга оид
18:07 / 17.07.2026
Манчестернинг собиқ мэри Британия бош вазири бўлади
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026