Ўзбекистон | 16:57 / 05.11.2019
8146
2 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: давлат раҳбари қарори билан белгиланган топшириқ муддатидан бир йил аввал бажарилди

Фото: ERIELL Group

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Сургил» кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши ва жиҳозланишига оид қарорларини (№ПҚ-797, № ПҚ-1168, № ПҚ-1594) амалга ошириш доирасида Қорақолпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида «Uz-Kor Gas Chemical» ҚК  МЧЖ ва «ERIELL Group» компаниялари ўртасида бу конда 50 та қудуқни тайёрлаш (бурғилаш ва жиҳозлаш) юзасидан шартнома имзоланганди.

Таъкидлаш керак, 2016-2019 йиллар оралиғида «Сургил» конидаги барча бурғилаш ишлари MR-225-ER ва ZJ-40, ҳамда АК-60 кўтариш ускунаси ёрдамида олиб борилди. Шартнома шартларига кўра битта қудуқни фойдаланишга топшириш учун 110 сутка, шундан бурғилаш ва мустаҳкамлаш жараёнига 80 сутка ажратилган. Бурғилашнинг лойиҳавий тезлиги ойига 1103 метр/станокни ташкил қилиши керак бўлган.

Аммо бурғиловчи бригадалар мутахассисларининг ҳамжиҳатликда ва самарали ишлашлари натижасида ўртача 2950 метр чуқурликдаги битта қудуқни бурғилаш ишларига 59 сутка сарфланди. Яъни ҳар бир қудуқ 21 сутка тезроқ бурғилаб бўлинди. Ўртача тижорий тезлик лойиҳавий режадан 1,36 марта юқорироқ бўлди ва 1500 метр/станокни ташкил қилди.

Натижада компания мазкур йирик лойиҳани муддатидан бир йил олдин ўз ниҳоясига етказиш билан бирга 50 та қудуқни фойдаланишга топшириш ва 147500 погонометр тоғ жинсларини бурғилаш ишлари якунланди.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид