Жамият | 08:01 / 05.11.2019
10228
1 дақиқада ўқилади
Олмалиқда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Олмалиқда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, Олмалиқ шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари ва методисти, хизмат сафари ҳужжатларини сохталаштириш орқали ўзларининг шахсий пластик карталарига 87,2 млн. сўм пулларни электрон тўлов тизимлари орқали ўтказиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ЖКнинг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024
Президент ОКМКнинг муҳандислик мактаби ва 3-мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирди
18:10 / 12.09.2024